Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хонадонларга газ етиб боришида муаммолар кўп. Хўш, газчилар буларни вақтида бартараф этяптими?

Кейинги ўн-ўн беш кунда ҳавонинг кескин совиши, кўп қаватли уйларда иситиш тизимининг мавжуд эмаслиги ва бошқа бир қатор омиллар газ истеъмолини икки баравар ошишига сабаб бўлди. Айрим аҳоли томонидан газ сўрғичлардан фойдаланилаётганлиги ҳам бошқа хонадонларда табиий газ босимининг пасайишига олиб келди.

Шу билан бирга “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси"га қарашли бешта нефть ва газ қазиб чиқариш конларида электр энергияси билан боғлиқ муаммоли ҳолат юзага келди. Оқибатда “Муборак газни қайта ишлаш заводи”дан газ таъминоти бир муддат тўхтатилди. Бу ҳам табиий газ босимининг пасайиши ва оқибатда аҳолининг совуқдан қийналишига сабаб бўлди. Шунинг учун бўлимимизга мурожаатлар кескин кўпайди.

Бундай пайтда ходимларимиз аҳоли хонадонларига табиий газ етказилишида узилишлар бўлмаслигининг олдини олиш учун ҳудудларда газ босими, таъмирлаш билан боғлиқ муаммоларни имкон даражасида бартараф этишга ҳаракат қилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг Сартепа масканидаги 144, 145, 139, 140 каби 9 та кўп қаватли уйни газ билан таъминлаш мақсабиба газ қувурлари ва умумий газ ҳисоблагичларни тезкор таъмирлашди, натижада уйларнинг газ таъминоти яхшиланди.

Бўстонсарой кўчаси 40-уйда яшовчи Мунисбек Маҳмудовнинг мурожаати жойида ўрганилганда ушбу кўп қаватли уйда газ босимини яхшилаш учун қўшимча газ қувури қурилиши зарурлиги маълум бўлди. Натижада атрофдаги бошқа кўп қаватли уйларнинг газ таъминотига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳолда газ қувури тортилди.

Панжоб маҳалласидаги Ёрмуҳаммедова, Фирдавсий, Алмамедова ва Ализода кўчаларини газ билан таъминловчи ер остидаги газ қувурининг тешилиши оқибатида қувурга ер ости сизот сувлари кириб қолган экан. Оқибатда ушбу маҳаллалар хонадонларида газ таъминотида узилишлар бўлган. Тезкор ҳаракатлар натижасида газ қувури таъмирланиб, сув тегишли техникалар ёрдамида чиқариб ташланди, натижада 200 хонадонда газ таъминоти қайта тикланиб меъёрий газ берилди.

Шунингдек, Хўжағулом, Бағдод, Орзу, Ширин маҳаллаларида газ тақсимлаш пункти ва газ ҳисоблагичлар таъмирланиб, профилактик ишлар бажарилди. Кимёгарлар шаҳарчасида ўрта босимли газ қувурининг ҳаво босими тозаланиб, 7 та кўп қаватли уйларнинг газ таъминоти яхшиланди.

Айни кунларда ҳам газ таъминотидаги узилишларни бартараф этиш учун бўлимимизда ташкил этилган таъмирлаш гуруҳи ва чилангарлар тезкорлик билан зарур ишларни олиб бормоқда.

Шавкат Усмонов,

“Нududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари.