Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хонанда Севара Назархон - Қўқоннинг сўнгги хони Худоёрхон авлодидан

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Самарқанд вилояти «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти жамоаси Фарғона водийсида саёҳатда.

Бугун Қўқон шаҳридаги XIX асрнинг тарихий ёдгорлиги -  Қўқоннинг сўнгги хони Худоёрхон саройида бўлган журналистлар бу ердаги экспонатлар, яқин тарихдан сўзловчи қўлёзмалар, суратлар, қурол-аслаҳалар билан танишди.

Бу ерда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов самарқандлик журналистлар билан учрашди.

Ҳоким ушбу тарихий маскан, унинг атрофида барпо этилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш учун олиб борилаётган ишлар, шаҳарда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирди.

Дарвоқе, Худоёрхон саройи ҳақида мухтасар маълумот. Мажмуа XIX асрда қурилган бўлиб, бугунги кунгача 114 та хонанинг 19 таси сақланиб қолинган. Бугун нафақат Худоёрхон саройи сақланиб қолинган,  балки унинг авлодлари ҳам Ўзбекистонда яшамоқда.  Жумладан, халқимизнинг севимли хонандаси Севара Назархон ҳам Худоёрхоннинг саккизинчи авлоди ҳисобланади.