Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хоразмда содир бўлган ёнғинда етти ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

Кеча, 19 август куни Хоразм вилояти Урганч туманига қарашли Ғойбу қишлоғидаги 48-уйда кучли ёнғин юзага келган.

Ёнғинни бартараф этиш учун 3 та ўт ўчириш экипажи жалб этилди. Бу ҳақда маҳаллий вақт билан соат 15:49 да хабар берилган, соат 16:10 да ёнғин бартараф этилди. Олов уй томлари, ҳожатхона, оғилхонага жиддий зиён етказган, оғилхонадаги пичанлар куйиб кул бўлган.

Ачинарлиси, ўт ўчирувчилар олов қаъридан уй эгасининг 7 яшар (2012) қиз неварасини қутқариб қолишганди. Афсуски, олинган куйиш жароҳатлари ва тутундан димиқиш оқибатида қизалоқ касалхонага етмай ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғин сабаблари аниқланмоқда.