“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” учун ариза топшириш бўйича қайси вилоят етакчи?

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” республика танловига 27 март соат 15:45 ҳолатига кўра, 17 минг 403 нафар ўқитувчи иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган. Вилоятимиз ўқитувчилари нега энг яхши ўқитувчи сифатида эътироф этилишни истамаяпти? Uzedu.uz сайтининг хабар беришича, энг кам ариза самарқандлик ўқитувчилардан тушган?
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар кесимида тушган аризалар сони қуйидагича:
1. Фарғона вилояти 3252 та;
2. Наманган вилояти 2369 та;
3. Тошкент шаҳри 1980 та;
4. Тошкент вилояти 1970 та;
5. Навоий вилояти 1753 та;
6. Сурхондарё вилояти 1553 та;
7. Қашқадарё вилояти 1009 та;
8. Қорақалпоғистон Республикаси 832 та;
9. Бухоро вилояти 671 та;
10. Хоразм вилояти 646 та;
11. Сирдарё вилояти 425 та;
12. Жиззах вилояти 353 та;
13. Андижон вилояти 311 та;
14. Самарқанд вилояти 279 та.