Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ёшлар шахмат тахтаси” республика очиқ турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Ёшлар шахмат тахтаси” республика очиқ турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилган мусобақада туман ҳамда шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 200 нафарга яқин шахматчилар дона сурди.

Муросасиз кечган баҳсда умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳрини ҳимоя қилган шахматчилар биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Тайлоқ ва Пахтачи туманлари кейинги совринли ўринларни қўлга киритди.