Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёзги Олимпиада-2020: “Токио сари йўл”

2016 йилда XV ёзги Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилган Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида дзюдо бўйича 66 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ургутлик Ўткир Ниғматов барча рақибларидан устун эканлигини исботлаб, олтин медални қўлга киритганди.

– Спортда ғалабага осонлик билан эришиб бўлмайди, – дейди полвон Ў.Ниғматов. – Бунинг ортида машаққатли меҳнат, кучли ирода ётади. Мусобақада ҳам ҳар бир рақибимнинг ўзига хос услуби, иродасини кўрдим. Халқимизнинг дуоси, уларнинг қўллаб-қувватлаши мени рағбатлантирди, ғалабага етаклади.

Финал босқичига қадар барча рақибларидан устун келган спортчимиз ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Байрам Мустафоев билан гиламга чиқди. Муросасиз кечган беллашувда Ўткир Ниғматов рақибини “иппон” баҳоси (соф ғалаба) эвазига мағлубиятга учратиб, чемпион бўлди. Натижада ҳамюртимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, юртимиз байроғини баланд ҳилпиратди.

Айни кунларда спортчимиз Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган дунёдаги энг нуфузли мусобақаларидан бири Паралимпия баҳсларида иштирок этиш учун қизғин тайёргарлик олиб боряпти.

Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.