Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юриб кетаётган “Нексия” ёниб кетди

Кеча, 26 февраль куни соат 14:00 ларда Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Тўрақўрғон туманида яшовчи Ғ.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Транспорт воситасига ва ҳайдовчига тегишли бўлган ҳужжатлар ҳамда автомашинанинг кўплаб қисмлари ёниб кетган. Ёнғин юзага келиши сабаби ва омиллари ўрганилмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасининг техник созлигини ўз вақтида назорат қилишингизни сўраймиз. Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг", дея огоҳлантирмоқда ИИВ ЙҲХББ.