Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зиёвуддин шаҳарчасида оммавий ҳашар ўтказилмоқда

Бугун - 8 июнь куни эрта тонгдан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Пахтачи тумани маркази – Зиёвуддин шаҳарчасида кўламли ободонлаштириш, тозалаш ва қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бу ерда қаерда, қандай юмушларни амалга ошириш, эски бинолар ўрнида янгиларини қуриш режалари ишлаб чиқилган. Шаҳарчадаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари 8 маҳалла ҳудудини қамраб олган. Мавжуд 78 та кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўчаларни кенгайтириш, пиёдалар йўлаклари қуриш ишлари жадал суръатда давом этмоқда.

Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.