Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Коронавирус кимларга юқмайди?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

“Коронавирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?” деган саволга Севара Убайдуллаева қўйидагича жавоб берди:

- ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин.

Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда коронавируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса енгил кечиради.