Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Марказий ҳарбий округдаги артиллериячилар қисмида эсда қоларли экскурция ташкил этилди (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Каттақўрғон шаҳридаги артиллериячилар ҳарбий қисмида ҳарбийларнинг оила аъзолари учун эсда қоларли экскурция ташкил этилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати маълум қилди.

Биринчи маротаба ташкил этилаётган бундай саёҳат нафақат болалар, балки уй бекалари учун ҳам завқли бўлди. Ҳарбий оилалар қисм бўйлаб экскурция баҳонасида турмуш ўртоғининг хизмат жойи ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир давомида меҳмонлар интерактив кутубхона ва ҳарбий қисм музейида бўлишди. Понарамали мажмуавий отиш тренажёри ҳамда қурол-аслаҳа кўргазмаси ёшлар учун айни муддао бўлди. Аскарлар ошхонасида эса оилалар учун тушлик ҳозирланди.

Шунингдек, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи полковник Қаҳрамон Ачилов ташаббуси билан Каттақўрғон полигони яқинида жойлашган қишлоқ ёшлари учун Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор ва тарихий обидаларига саёҳат уюштирилди.