Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Самарқанд вилоят судлари раҳбарлари Пахтачи ва Нарпай туманларида сайёр қабул ўтказади

Самарқанд вилояти фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлари раислари жорий йилнинг 30 август куни соат 10:00 дан 12:00 гача Пахтачи туман Халқ қабулхонасида, шу куни соат 14:00 дан 16:00 гача Нарпай туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказади.

Сайёр қабулда тадбиркорлар ва фуқаролар ўз ечимини топмаётган, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган масалалар бўйича жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судлари вилоят раҳбарларига шахсан мурожаат қилишлари мумкин.