Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Самарқандга нечта спорт мураббийи керак?

Самарқанд шаҳри, Пахтачи ва Оқдарё туманларида 14-30 ёшлилар ўртасида спорт турларига қизиқишни ўрганиш мақсадида спорт ва ёшлар мавзусида ижтимоий сўровнома ўтказилди. 

Сўровнома натижасида Самарқанд шаҳрида 31 163 (11 218 нафари қизлар), Пахтачида 8 630 (4645 нафари қизлар) Оқдарёда 9 890 (5 279 нафари қизлар) ёшлар спорт билан доимий шуғулланиш истагини билдирган. 

Уларни шуғуллантириш учун тренер-ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж эса Самарқанд шаҳрида 28, Пахтачида 16, Оқдарёда 24 нафарни ташкил этмоқда. 

Ҳозирда Самарқанд шаҳрида 17 590 (6 156 нафар қизлар), Пахтачи туманида 7 711 (3 083 нафар қизлар), Оқдарё туманида 8 630 (4 318 нафар қизлар) нафар ёшлар спорт турлари билан шуғулланмоқда.