Самарқандда вояга етмаган жиянини зўрлаган шахс 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
- 31.10.2019 14:26
- 2089
- Жиноят ва жазо
Судланувчи А.Б. (исм-фамилиялар шартли) спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида 2019 йил 1 февраль куни соат 17:40 ларда 2010 йил 2 декабрда туғилган, вояга етмаган С.В.ни ўзининг яшаш уйига олиб бориб, пичоқ билан ўлдириш билан қўрқитиб зўрлаган.
Бундан ташқари, А.Б. ўзининг жиноий харакатларини давом эттириб, 2019 йил 7 март куни соат 16:15 ларда яшаш уйига вояга етмаган жияни С.В.ни болта билан ўлдириш билан қўрқитган ва унинг ожизлигидан фойдаланган.
Суднинг ҳукми билан А.Б.га нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда жазони ўташ жойларида сурункали алкоголизм хасталигидан мажбурий даволаниш чораси белгиланди.
Жамшид БОТИРОВ,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 16 дақиқа аввал
- Таълим