Ўтган йил вилоятда ерни ўзбошимчалик билан эгаллашга оид 886 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган
Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси масъулларининг маълум қилишича, бошқарма ва туман бўлимлари томонидан вилоят бўйича жами 886 та ер қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари Булунғур (79), Жомбой (22), Иштихон (33), Каттақўрғон (78), Нарпай (128) , Нуробод (27), Оқдарё (59), Паст Дарғом (26), Пахтачи (35), Пайариқ (161), Тойлоқ (75), Ургут (50), Қўшробот (92), Самарқанд туман (21)ларида аниқлангна ҳолатлар юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирган. Қонунбузилишларнинг деярли барчаси ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга оид.
Шундан тадбиркорлик субъектларига нисбатан жами 7 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича судларга юборилган. Ҳозиргача 585 миллион сўмлик жарималар қўлланилиб, унинг 23 миллион сўми бўйича Мажбурий ижро бюросига юборилган ва 9 миллион 555 минг сўми, жами эса 154 миллион 326 минг сўм жарима ундирилган.