Бутун дунё метроси ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартирадиган қизиқарли фактлар

Метро дунёдаги энг машҳур транспорт турларидан биридир. Уларнинг ҳар бири йилига бир неча миллион йўловчини манзилига етказади. Масалан, Бангкок метросида роҳиблар учун махсус жойлар ажратилган, Хельсинкидаги дунёнинг энг шимолий метросида қоя ичида қурилган туннель бор. Бугун турли қитъаларда жойлашган метроларнинг нозик жиҳатлари ҳақида сўз юритамиз.

Маккада метро йилига атиги 7 кун ишлайди

Маккадаги метро 2010 йилда фақат муқаддас шаҳар ва унинг чеккасига қатнайдиган зиёратчиларни ташиш учун очилган. Кунига 1 миллиондан ортиқ йўловчини ташийдиган поездда умумий сиғими 72 минг йўловчига мўлжалланган 12 та вагон мавжуд. Метро фақат Ҳаж кунлари, йилига атиги 7 кунишлайди.

Рим метроси бекатларининг бирида археологик топилмалар бор

2018 йилда Рим метросидаги А ва С чизиқлари кесишган жойда биринчи археостанция очилди. Станциянинг қурилиш жараёнида ўнлаб археологик топилмалар топилган. Энди қадимий асарлар ушбу станция фойесига кўргазма сифатида қўйилган.

Сингапур метросида ҳатто бола адашмайди

Ҳатто тажрибасиз сайёҳ ҳам Сингапур метросида саросимага тушмайди. Станцияларнинг номлари бор, йўловчиларга янада қулай бўлиши учун уларнинг серия рақами ва ранги ҳам мавжуд, бу эса тил билан боғлиқ тўсиқ ва тушунмовчиликларни бартараф этади.

Сингапурдаги метрони технологик жиҳатдан энг илғор ва мантиқий деб аташ мумкин. Масалан, йўловчилар бир-бирига тўқнашмаслиги ёки тўсқинлик қилмаслиги учун платформалардагирангли чизиқлар кириш ва чиқиш жойларини кўрсатади. Ҳатто йўловчиларга нохуш таассурот қолдирмаслик учун метрода дуриан номли ўзга хос ҳидга эга экзотик мевани ташиш тақиқланган.

Фукуока метросида 14 тилда ишлайдиган маълумот марказ бор

Японлар самимий одамлар, буни ҳатто метро ҳам тасдиқлайди, унда ҳар куни 14 тилда, шу жумладан рус тилида хизмат кўрсатадиган метро ёрдам маркази ишлайди. Бундан ташқари, барча соҳада тартиб сақлашни ҳурмат қиладиган японлар машинага кириш учун навбатда туришади.

Мумбай метросида аёллар учун вагонлар бор

2014 йилда ишлай бошлаган Мумбайдаги монорельсли метро аҳолини чинакамига хурсанд қилган, чунки улар узоқ масофаларга атиги 25 дақиқа вақт сарфлашади. Бу метрода маҳаллий аҳолининг севимли вагон томига чиқиш машғулоти тақиқланган.

Поездларда фақат аёллар учун махсус вагонлар мавжуд. Бу ғоя аёлларни эркаклар томонидан зўравонликдан ҳимоя қилиш учун киритилган.

Дунёдаги энг тор платформалар Глазго метросида жойлашган

Поездларнинг ранги туфайли сайёҳлик қўлланмаларда Глазго метроси "бураб қўйилган апельсин" деб номланади. Маҳаллий аҳоли эса уни оддийгина Метро (The Subway) ёки Тубе (The Tube)деб атайди.

Глазго метроси дунёдаги энг қадимги метролар орасида дунёда 3-ўринга эга. Барча станциялар ер остида жойлашган, платформаларнинг ўртача кенглиги бор-йўғи 3, узунлиги эса 40 метрдан иборат. Бу ердаги платформалар, айниқса, бошқалар билан солиштирганда жуда тор кўринади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.