1 августдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади

2019 йилнинг 12 июль куни “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 августидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи – ойига 223 000 сўм;

ёшга доир пенсиялар – ойига 436 150 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.

Шунингдек, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилди ҳамда 2019 йилнинг 1 августидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.