1 мартдан бошлаб Қувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилади
- 21.02.2023 14:07
- 41
- Самарқанд

Қувайтнинг "Жазеэра Аирвайс" авиакомпанияси Ал-Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Ал-Қувайт — Самарқанд — Ал-Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Аирбус А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи парвоз эса 2023 йил 1 мартга мўлжалланган.
Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Жазеэра Аирвайс Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Қувайтдан Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари.
"Жазеэра Аирвайс" Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Халқ меҳрини қозонган фидойи раҳбар эди
- 19/10, 10:01
- Мутолаа
Очкўзлик балоси
- 18/10, 21:38
- Мутолаа
Мутолаа: Номталаш (Ҳажвия)
- 18/10, 21:30
- Мутолаа
"Амир Темур" ордени қаерда сақланяпти?
- 18/10, 15:24
- Самарқанд