10 ойда 7,2 минг нафардан ортиқ аёл зўравонликдан жабр кўрган
- 29.11.2021 15:04
- 61
- Ўзбекистон
2021 йилнинг 10 ойида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига 7226 нафар фуқаро мурожаат қилган, улардан – 4518 та ҳолатда турли зўравонлик содир этилган.
Шундан 2457 та руҳий, 1358 та жисмоний, 37 та жинсий, 666 та иқтисодий зўравонлик ҳолати қайд этилган ва 2708 та ҳолатда оилавий низолар, келишмовчиликлар, ажрашиш масалалари билан мурожаатлар қайд этилган.
Бу ҳақда аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори Муқаддам Расулова маълумот берди.
Қайд этилишича, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан ўзаро мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун 1146 "ишонч телефони" 24 соат узлуксиз ишламоқда.