101 ёшли италиялик аёл уч марта COVID-19 касаллигидан тузалди
- 01.12.2020 13:20
- 61
- Хориж
Шимолий Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана Италия шимолида истиқомат қилувчи 101 ёшдаги аёлнинг уч маротаба COVID-19 га чалингани ва тузалгани ҳақидаги ажабтовур воқеани айтиб берди.
«1919 йилда дунёга келган Мария хоним испан гриппидан омон қолган ва Иккинчи жаҳон уруши даврида турмуш қурган. У дунёда уч марта COVID-19 вирусини енгган ноёб инсон намунасидир», дейди губернатор.
У илк бор баҳорда, сўнг сентябрда вирусга чалинган эди. Яқинда ўтказилган режали текширув мобайнида унинг тест натижаси яна бир бор ижобий чиққан бўлиб, ҳозирда бемор Сондрио шаҳридаги касалхонадан чиқишга тайёрланмоқда.
Шифокорларнинг айтишича, учала ҳолатда ҳам касаллик енгил кўринишда ўтган. Aммо аёлнинг ёши сабабли у ҳар сафар касалхонага ётқизилган. Сўнгги йилларда у қариялар уйида яшайди.