11 июль куни бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов ўтказилади
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши 2021 йил 11 июнь куни “Халқ депутатлари вилоят Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси ва Марказий Сайлов комиссиясининг 2021 йил 24 майдаги “Х.Нормуродовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида”ги қарори, Сайлов кодексининг 19, 93-моддалари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан қабул қилинган қарорга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган 28-Каттақўрғон сайлов округида депутат сайлови 2021 йил 11 июль куни ўтказилиши белгиланди.
Вилоят сайлов комиссиясига ушбу сайловни қонун талабларига биноан ўтказилишини таъминлаш, ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия зиммасига юкланди.