15 кунда 73 нафар ноқонуний тадбиркорлар фаолиятига чек қўйилди
Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида мамлакатимизда карантин эълон қилинган кундан буён кундалик эҳтиёж учун зарур маҳсулотларнинг нархи назорат қилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 17-31-март кунлари ҳамкорликда 73 марта назорат тадбирлари ўтказилиб, ҳужжатсиз савдо-сотиқ билан шуғулланаётган фуқароларнинг маҳсулотлари вақтинчалик олиб қўйилди. 2 та ҳолатда ҳимоя ниқоблари, 1 та ҳолатда антисептик воситалар, 27 та ҳолатда ҳужжатсиз картошка сотаётганлар, 9 та ҳолатда ёғ маҳсулотлари, 4 та ҳолатда ун ва 30 та ҳолатда бошқа маҳсулотларни ноқонуний сотаётган "тадбиркорлар" фаолиятига нуқта қўйилди.
Ачинарлиси назорат тадбирларида энг кўп ҳужжатсиз картошка сотаётганлар аниқланди. Синовли кунларда улгуржи бозордан арзонроқ олиб, устига қўйиб, яъни нархни ошишига сабаб бўлган “тадбиркорлар” аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.