2 мартда Ўзбекистон БМТга аъзо бўлди

БМТ — халқаро ташкилот. У ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

1992 йил 2 мартда Ўзбекистон БМТга аъзо бўлган. 

БМТ Уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан. 2000 йилда эса уларнинг сони 189 тага етди.
БМТнинг доимий иш ўрни (штаб квартираси) — Нью-Йорк шаҳри. Бош котиб - Антониу Гутерриш. У 2016 йил 13 октябрда овоз беришларсиз БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланиб, 2017 йил 1 январдан буён ишлаб келмоқда.

БМТ халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини таъминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ саналади.

БМТ сессияси йилда бир марта чақирилади. Хавфсизлик Кенгашининг ёки БМТ аъзолари кўпчилигининг талаби билан ҳар қандай масала юзасидан махсус сессиялар чақирилиши мумкин.