200 нафардан ортиқ жисмоний шахслар сайёр давлат рўйхатидан ўтказилди

Самарқанд вилояти прокуратураси, солиқ инспекцияси, Давлат хизматлари маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудудлардаги йирик савдо-мажмуалари ва бозорларда ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар аниқланиб, ўша жойнинг ўзида сайёр давлат рўйхатидан ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Давлат хизматлари маркази телеграм канали.

Натижада 200 нафардан ортиқ жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсат гувоҳномалaри берилди.