2022 йилнинг биринчи ярмида меҳнат тартибини бузган 5 мингдан ортиқ мансабдорга 12 миллиард сўмдан ортиқ жарима қўлланилди
Ўтган 6 ойда 14 мингта корхонада назорат тадбири ўтказилган. Унда 41 минг 150 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган, 5 минг 935 нафар мансабдор шахсга нисбатан 12 млрд. сўмдан ортиқ маъмурий жарима қўлланилган.
Қонун бузилишлар энг кўп халқ таълими тизимида (11 минг 916) қайд этилган. Шунингдек, тиббиёт ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳам меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ энг кўп муаммолар кузатилган.
Шунингдек, ўтган олти ойда 623 нафар ходим ноқонуний ишдан бўшатилганлиги сабабли ишга тикланган, 1 минг 584 нафар фуқароларнинг 8 млрд. сўмга яқин иш ҳақи ундириб берилган.