26 сентябрь - Халқаро ядровий қуролга қарши кураш куни
- 26.09.2021 12:49
- 35
- Долзарб
Бу кун БМТ Бош ассамблеяси томонидан 2013 йил 5 декабрда таъсис этилган.
Унинг асосий вазифалари - аҳолининг ядровий қуролнинг инсониятга таҳдиди, шунингдек, уни бутунлай йўқ қилиш зарурлиги тўғрисида хабардорлигини ошириш ва таълим бериш.
Ҳозирда дунё мамлакатларида 13,080 га яқин ядровий қурол бор. Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи бундай қуролга эга ёки ядровий альянсга аъзо бўлган мамлакатларда яшайди.
86 давлат ядровий қуролни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, эга бўлиш, сақлаш, фойдаланиш, таҳдид қилиш ёки ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришга рухсат беришни тақиқловчи шартномани имзолаган, улардан 55 таси уни ратификация қилган. Ҳужжат 2021 йил 22 январдан кучга кирган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа