28 октябрь - Халқаро анимация куни. Нега айнан бугун?

1892 йил 28 октябрь куни франциялик рассом ва ихтирочи Эмиль Рейно Гревен музейида юқори мартабали франция амалдорларига экранда ҳаракатланувчи тасвирларни кўрсатган.

2002 йилда Халқаро анимацион фильмлар ассоциацияси (The International Animated Film Association, ASIFA)нинг Франциядаги бўлинмаси ташаббуси билан Эмиль Рейно ихтиросининг биринчи оммавий намойишига 110 йил тўлгани муносабати билан бугунги сана анимация байрами сифатида таъсис этилган.