3 чоракда тадбиркорларга 36,4 миллиард сўм маблағ манфий ҚҚС ҳисобидан қайтарилди
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн бешинчи сессиясида ҳисобот берган вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инағомов жорий йил 3 чоракда вилоятда ноқонуний ишлаётган 18 мингдан ортиқ фуқаро асосий иш жойига расмийлаштирилган ва 54 мингдан ортиқ илгари “норасмий” ишлаган фуқаролар фаолияти легаллаштирилган.
Шунингдек, тадбиркорларга қулайлик яратиш учун Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz электрон хизматлари портали орқали юридик шахслар учун 52 та, жисмоний шахслар учун 23 та ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун 15 та электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
1 октябргача мазкур портал орқали масофадан 26,6 мингта корхонага 345,4 мингта, 14,1 минг нафар якка тартибдаги тадбиркорга 38 мингта ва 39,7 минг жисмоний шахсга 1,4 миллионта электрон давлат хизматлари кўрсатилди.
Тадбиркорларга имтиёз ва преференциялар берилиши билан солиқ тўловчиларнинг 40,9 миллиард сўм солиқларининг тўлов муддатлари кечиктирилган.
Шунингдек, жорий йил 1 июлдан бошлаб илк маротаба тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми амалга киритилди. Ушбу янгилик орқали биргина 3-чоракда 35 та тадбиркорга 36,4 миллиард сўм маблағ манфий ҚҚС ҳисобидан қайтариб, шу миқдорда айланма маблағ сифатида ўзида қолдириш имконияти берилди.