30 минг йил ва яна 40 умрбод қамоқ жазоси: жуда узоқ муддатга ҳукм қилинган жиноятчилар
Кўп жойларда қамоқ муддати 35 йилдан ошмайди, камдан-кам ҳолларда умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин. Бироқ, аксарият мамлакатларда юқори “планка” йўқ ва баъзи маҳбусларга шунчаки ақлга сиғмайдиган муддатга жазо белгиланади. Қуйида жуда узоқ вақтга ҳукм қилинган "Рекордсменлар" ҳақида сўз юритилади.
Чарльз Скотт Робинсон, 30 минг йил
Чарлз Гиннеснинг рекордлар китобининг деярли "фахрий" рекордчисидир. У 1994 йил декабр ойида вояга етмаган қизлар ва болаларни зўрлагани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Скотт 1994 йилнинг охирида фақат 6 та исботланган, ҳар бир жиноий ҳаракати учун беш минг йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва 300 асрлик қамоқ жазосига лойиқ бўлди.
Хуан Корона, бир вақтда 25 марта умрбод қамоқ жазоси
Хуан ўз ранчосидаги экин майдонида ишлаган 25 нафар ишчини ўлдирганлиги билан “машҳур” бўлди. Хуан Корона бу қотилликларни 4 ой ичида содир этган. Жиноятчи қилмиши сабабини муҳожирларга нисбатан бўлган нафрат деб ифодалаган. Хуан қолдиқларни яширишни афзал кўриб, уларни ўзи эгалик қиладиган ранчоси ерига кўмган.
Қолдиқлар топилгач, тергов қилингандан сўнг, эркак 25 умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Дэррон Бенналфорд Андерсон, 11250 йил
Одам ўғирлаш, кўплаб зўрлашлар, талон-тарож, ўғирликлар – бу Андерсоннинг "хизмат" рўйхатидир. Аввалига у кулгили: 2200 йилга ҳукм қилинди, аммо апелляция беришга уринишдан кейин муддат яна ошиб, 11750 йилга етди.
Бироқ, якуний ҳукм "юмшоқроқ" бўлиб, суд Андерсонни панжара ортида "атиги" 11250 йил ёпиб қўйишга қарор қилди.
Жеймс Кевин Поуп, 40 умрбод қамоқ жасоси ва 60 йил
Зўравон Жеймс узоқ йиллар давомида нафақат хотини, балки қизларига ҳам куч ишлатиб, уларни зўрлаб келган. Суд жараёнида ёвуз одам хотини ва қизлари унга қарши бўҳтон уюштирганини айтиб, ҳаммани алдашга ҳаракат қилди, бироқ у жазодан қочиб қутула олмади.
Жеймс Кевин 40 умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва ҳукм устидан шикоят қилишга уриниши натижасида унга яна 60 йил қўшиб беришди.
Абдулло Баргути, 67 умрбод қамоқ жазоси
Абдулло Баргути Исроил халқига қарши террор ҳаракатлар уюштиргани учун энг катта, 67 умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ишларни уюштирган даврда Абдулло Фаластин маъмуриятида юқори лавозимларидан бирида ишлаган.
У билан бирга суд унинг саккиздан ортиқ шерикларини айбдор деб топди, турли манбаларга кўра, жиноятчининг ҳамтовоқлари 30 дан 50 гача умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Нима учун бундай жазо муддатлари берилади? Суд тизими бу билан жиноятчилар ўзини ислоҳ қилиб, тўғри йўлга кира олмаслигини тан олади. Баъзи ҳолларда, жиноятчилар жуда хавфли ёки даҳшатли қилмишлари учун қамоқдан муддатидан олдин ёки яхши хулқ-атвори учун ташқарига чиқа олмайдилар. Ҳукмдан ҳатто 1 умрбод қамоқ жазоси олиб ташлаган тақдирда ҳам, маҳкум қолганларини ўташга мажбур бўлади.