4 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Бу ҳолат ДХХ вилоят бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимларининг ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Гап шундаки, 1984 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи М.А. боғдорчиликни ривожлантириш учун давлат томонидан тадбиркорларга ажратилган ер майдонларини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги маълум бўлди.

М.А. Самарқанд туманида жойлашган МЧЖга қарашли, интенсив токзор барпо этиш учун ажратилган 4 гектар ер майдонини маҳаллий фуқарога сотиш эвазига ундан 55 000 АҚШ доллари талаб қилган. Олиб борилган тадбирлар натижасида фуқаро М.А. келишилган маблағнинг 30 000 АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.