5 нафар вазир ҳам депутатликка ўтди: ҳукуматда ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда
Парламентга ягона сайлов округидан ЎзЛиДеП 26 та ўринга эга бўлди.
- Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова рўйхатда 3-ўринда;
- «Миллий тикланиш» партиясидан номзод - Маданият вазири Озодбек Назарбеков 6-ўрин;
- Экопартиядан номзод - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов 4-ўринда;
- ХДП номзоди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 4-ўрин;
- «Адолат» партиясидан номзод - Адлия вазири Акбар Тошқулов эса партия рўйхатида 4-ўринда турибди.
Қонунчиликка биноан партиялар эгаллаган ўрнига асосан, рўйхатдаги кетма-кетликка кўра номзодларни тақдим этади.
Сайлов кодексига кўра, партия рўйхати бўйича сайланиб, мандатга эга бўлган депутат мандатдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси тегишли партия рўйхатидаги тартиб рақам бўйича кейинги номзодга бир кунлик муддатда хабарнома юборади.
Яъни, шартли вазир мандатини қайтариб берса, рўйхат бўйича мандат олмаган номзодга мандат берилади.
Энди депутатликка ўтган мазкур 5 нафар вазир, ўз ўрнида вазир бўлиб ишлаб қолишни хоҳласа беш кун ичида Марказий сайлов комиссиясига буни ариза ёзиб билдириши керак бўлади.
Депутат бўлган Ўзбекистоннинг беш нафар вазиридан қайси бири парламентда ишлаши яқин кунларда ҳал этилади.