5000 АҚШ доллари билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга киритишни ваъда қилганлар қўлга олинди

Маълум бўлишича, мазкур институтга турмуш ўртоғининг ҳужжатларини тайёрлаётган фуқаролардан бирига янги танишган икки нафар шахсга бу ҳақда айтиб қолган.

Улар эса талабаларни бошқа давлатдан Ўзбекистоннинг олий ўқув юритларига кўчириб бериш билан шуғулланишини, турмуш ўртоғини 5.000 АҚШ доллари эвазига Украина давлатининг Университетида 1-босқичда ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, ушбу сохта ҳужжатлар асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 2-босқичдан ўқишга қўйиб беришни ваъда берган. Олдиндан 2 500 АҚШ долларини талаб қилган. Фуқаро эса бу ҳақда вилоят ИИБга ариза ёзиб чора кўришни сўраган.
нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2022 йил 14 апрель Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро Х.Б. ариза муаллифидан 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.