6 мартдан бошлаб Самарқанд - Тошкент йўналишида қўшимча автобус қатнови йўлга қўйилмоқда
- 04.03.2023 14:48
- 338
- Самарқанд
Аввал хабар берганимиз, Самарқанд ва Тошкент шаҳрини боғловчи йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Ушбу йўналишдаги автобус 2022 йилнинг 18 июль санасидан бошлаб йўловчиларга хизмат қилиб келмоқда. Автобусларнинг жўнаш вақти соат 7.00 қилиб белгиланган.
Вилоят транспорт бошқармасига кўра, йўловчиларнинг мазкур йўналишга талаби ортиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, душанба, 6 март санасидан бошлаб яна бир қўшимча қатнов йўлга қўйилади. Эндиликда Самарқанд шаҳар, Темирйўл вокзали ҳудудидан соат 9.00 дa ҳам Тошкент шаҳрига автобуслар қатнови амалга оширилади.
Тошкент шаҳридан эса 14.00 ва 15.00 да Самарқандга йўл олади. Йўл кира нархи 48 000 (қирқ саккиз минг) сўм этиб белгиланган.
Теглар:
автобус қатнови
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа