7 нафар самарқандлик актёр, спортчи, ёзувчи, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди

Давлатимиз раҳбари бугун, 2025 йил 23 августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Фармон қабул қилди.

Унга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли илмий-ижодий ва амалий фаолияти билан халқимизнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан

ИКРОМОВА Тахмина Иззатуллаевна - Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Дўстлик» ордени билан

БАРАШЕВА Светлана Мухтаровна - Самарқанд вилояти рус драма театри олий тоифали артисти

БЕГМАТОВ Хайриддин Холиқулович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

«Соғлом турмуш» медали билан

САФАРОВА Гулжаҳон Сафаровна - Оқдарё туманидаги «Узун» оилавий шифокорлик пункти мудири.

«Шуҳрат» медали билан

БАҲРОМОВА Дилноза Эшмирзаевна - вилоят яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби парадзюдо бўйича мураббийси

ҒАЙБУЛЛАЕВ Ғулом Сайдалимович - Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтининг агробиология факультети декани

ТУГАЛОВ Ботир Баҳромович - вилоят мусиқали драма театри директори.