Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Канадалик 80 ёшли аёл қон топшириш бўйича рекорд ўрнатди

Канаданинг Алберта провинциясида яшовчи, қарийб 60 йил давомида мунтазам равишда қон топширган 80 ёшли кампир аёллар ўртасида донорлик қон топшириш миқдори бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда Рекордлар китоби сайтида хабар берилган.

80 ёшли Жозефина Михалюк 1965 йилда 22 ёшида қон топширишни бошлаган ва шундан бери у жами 203 бирлик қон топширган. Бир бирлик қон тахминан – 0,5 литрни ташкил қилади.

Михалюкнинг айтишича, бунга илк бор уни аллақачон донор бўлган синглиси ундаган.

Қон гуруҳи (О+) талабга эга бўлган Михалюк донорлиги билан одамларга ёрдам беришидан бахтли эканлигини айтади.