86 нафар нуроний “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг шу йил 28 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги самарқандлик нуронийлардан бир гуруҳи I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Самарқанд шаҳрида уларга ушбу кўкрак нишонини тақдим этишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев ва республика “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев иштирок этиб, кейинги йилларда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, шунга монанд нуронийларнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар ривожи учун қўшаётган ҳиссаси ҳақида гапирди.
Сўнгра 86 нафар фаол нуронийларга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони ҳамда бир йўла тўланадиган пул мукофотларини топширди.