9 май байрамида қабристонларга боришга рухсат бериладими?
- 25.04.2020 16:00
- 623
- Ўзбекистон

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
— 9 май байрами яқинлашиб келмоқда, Хотира ва қадрлаш кунида кўпчилик ота-боболарининг қабрларини зиёрат қилишга боради. Ҳар йили бу одат тусига кирган. Карантин даврида нима бўлади? Қабристонларга боришга рухсат этиладими?
— Ҳурматли фуқаролар, республикамиз ҳукумати томонидан, илгари ўтказилиши режалаштирилган айрим тадбирларни, яъни диний маросимлар, хотира ва қадрлаш ҳамда шунга ўхшаган тадбирларни карантин талабларидан келиб чиқиб, вақтинча чеклаш бўйича қарор қабул қилинган.
Карантин чекловлари юмшатилиб, ушбу турдаги маросимлар ва байрам тадбирларига рухсат берилиши билан, жамоатчиликка бу хақда зудлик билан етказилади.
Тўғри тушуниб, карантин қоидаларига риоя этаётганингиз учун миннатдорлик билдирамиз, - деди Ғиёсов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўрта аср ракетаси
- Кеча, 19:15
- Ўқинг, қизиқ!
Бошқа вилоятларга самолётда борамиз
- Кеча, 16:11
- Самарқанд