Қабристон келгуси йилда девор билан ўралади

#zarnewsuz_га_жавоб_берадилар

Сайтимизда шу йил 25 июль куни Жомбой туманидаги "Азлар бобо" қабристонида ишлар чала қолганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинган эди.

Жомбой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу мурожаат юзасидан жавоб йўллади. Унда, жумладан, шундай дейилади:

"Тумандаги барча қабристонлар ҳудудини ўраш, ички йўлаклар барпо этиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилган. Бугунги кунгача мавжуд 68 та қабристондан 30 таси обод қилинди. Жорий йилнинг ўзида Қўлбости, Қўзигузар, Ширинкент қишлоқ қабристонларида йўлаклар таъмирланиб, девор билан ўраш чораси кўрилмоқда.

Бу борадаги ишлар тўхтаб қолмайди, балки мавжуд имкониятдан келиб чиқиб босқичма-босқич бажарилади. Жумладан, "Азлар бобо" қабристони ҳам эътибордан четда эмас.

Ҳақиқатан ҳам аввал қабристонда ҳашар йўли билан муайян ишлар бажарилган. Яқинда ички йўлаклар қуриш учун маҳаллий бюджетдан цемент ва бошқа қурилиш ашёлари ажратилган. Ҳудудни девор билан ўраш ишлари эса 2022 йил дастурига киритилган.