951 нафар тадбиркор Бош вазир қабулхонасига мурожаат қилди
- 08.09.2019 10:57
- 213
- Самарқанд
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига самарқандлик 950 дан зиёд тадбиркор Бош вазирнинг вилоятдаги қабулхонасига ўз фаолиятидаги муаммолар юзасидан мурожаат қилган, дейилди халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 65-сессиясида.
Ушбу мурожаатларнинг 663 таси ҳал этилди, 288 таси кўриб чиқилмоқда.
Мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг 385 таси банк ва кредит, 180 таси ер ажратиш ва қурилишга рухсат бериш, қолганлари турли масалаларда бўлган.
Қабулхона тадбиркорлар муаммосини ўрганиш давомида улар айрим ҳолатларда бюрократик тўсиқлар, ортиқча сансалорликларга учраётганини аниқлаган. Шу ҳамда мурожаатларнинг ижро муддатлари бузилиши ва юзаки кўриб чиқиш ҳолатлари юзасидан мутасадди раҳбар ва ходимларга тегишли чора кўриш бўйича тақдимнома киритилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!