Адабиёт бўйича Нобель мукофоти британиялик Абдулразак Гурнага топширилди
Стокгольмда адабиёт бўйича Нобель мукофоти эълон қилинди. Унга Занзибар оролида араб оиласида туғилган 72 ёшли инглиз ёзувчиси Абдулразак Гурна сазовор бўлди.
Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Гурна мусулмонларга қарши чиқишлар фонида Танзанияни тарк этди ва Англияда бошпана топди. У ерда университетда фаолият бошлади. Гурнанинг она тили бошқа бўлишига қарамай, адабий дебютини инглиз тилида қилди. Ёзувчининг биринчи романи - "Кетиш хотираси" 1987 йилда нашр этилди.
Нафақага чиқишдан олдин у Кент университетининг инглиз адабиёти ва постколониал тадқиқотлар кафедраси профессори бўлган.
Швед академиясида айтилишича, мукофот наср ёзувчисига Африкадаги мустамлакачилик оқибатлари, қочқинлар тақдири ва шахсиятига таъсири тўғрисида муросасиз ва раҳмдил мулоҳаза юритгани учун берилди.
Абдулразак Гурна - ҳали кўп тилларга таржима қилинмаган ўнта роман муаллифи. Унинг энг машҳур асарлари: "Жаннат", "Сукунатга мафтун бўлиш", "Денгиз бўйида", "Чўл".
Абдулразак Гурна - адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари орасида Африка қитъасининг бешинчи вакилидир.
***
Дарвоқе, тинчлик бўйича Нобель мукофотига журналистлар лойиқ кўрилди.
"Новая газета" бош муҳаррири Дмитрий Муратов (Россия) ва тадқиқотчи журналист, “Rapler” нашри бош директори Мария Ресса (Филиппин) сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича қилган меҳнатлари учун тинчлик йўналишида Нобель мукофотига лойиқ деб топилди.