Аэропортда йўловчининг пайпоғи ичидан 0,32 грамм “қорадори” топилди
- 02.04.2019 12:01
- 169
- Жиноят ва жазо
Яқинда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига доир божхона қонунбузилишини фош этди.
Самарқанд халқаро аэропортида Москвага парвози олдидан фуқаро А.Д. божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтар экан, унинг безовталаниши божхоначиларни хушёр торттирди.
Йўловчи холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, ўнг оёғидаги пайпоғига 1 дона полиэтилен ўрамига яширилган 0,32 грамм оғирликда наркотик модда борлиги аниқланди. Экспертлар ушбу модда “гашиш” эканлигини тасдиқлашди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа