Афғон аёлларига эркакларсиз самолётда учиш, қизларга мактабга қатнаш тақиқланди

 Сўнгги пайтларда Толибон аёллар ҳуқуқларини чекловчи қоидаларни кучайтирди. Улар эндиликда афғон аёлларининг эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз парвоз қилишига тўсқинлик қилмоқда.

 Хорижий агентликларнинг хабар беришича, авиакомпаниялар тегишли буюртмани эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазирлиги номидан олган.

 Толибон ҳукумати манбаларига кўра, ҳатто ўз мамлакатига, жумладан, Канадага боришга ҳаракат қилаётган икки фуқаролиги бўлган аёллар ҳам парвозга рухсат этилмайди.

Бундан ташқари, энди эркак ва аёллар Кобулдаги кўнгилочар боғларга ҳафтанинг кунига қараб алоҳида келишади.

Шунингдек, бир неча кун олдин мамлакатдаги ҳукмрон Толибон ҳаракати қизларга мактабга боришни тақиқлади. Оқибатда Кобулда ҳукуматдан ўрта мактаб ўқувчиларига ўқишни давом эттириш имкониятини бериш талаби билан аёллар намойиши бўлди.

 "Толибон қизлар учун мактабларни қайта очилиши керак, - дейди фаол Лаила Возим. - Ахир, аёллар жамиятнинг ярмини ташкил қилади ва Толибон бу жамиятда эркаклар билан елкама-елка ишлай оладиган жамият ярмини йўқ қила олмайди».

 Ўтган чоршанба куни бу ерда янги ўқув йили бошланиб, мамлакатнинг аксарият вилоятларида ўқувчи-қизлар саккиз ойлик тақиқдан сўнг ўз парталарига қайтишга муваффақ бўлишди. Аммо бир неча соатдан кейин 11 ёшдан ошган қизларга махсус мактаб формаси жорий этиш зарурлиги сабаб қилиб кўрсатилиб, яна дарсларга кириш тақиқланди. Бу ички ва хорижда жиддий эътирозларга сабаб бўлди.

 Нобель мукофоти совриндори, ҳуқуқ фаоли Малала Юсуфзай афғон қизлари талабларини қўллаб-қувватлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЮНЕСКО, АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам Толибонни қарорини қайта кўриб чиқишга чақирган. Таълим олишда тенг ҳуқуқлилик - халқаро ҳамжамият Толибонни сиёсий тан олишининг асосий шартларидан биридир.