Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғон хотин-қизлари талаба бўлиш ҳуқуқи учун курашмоқда

“Таълим – бизнинг ҳуқуқимиз”. Шундай шиор билан ўнлаб аёллар Афғонистоннинг йирик шаҳарлари кўчаларига чиқиб, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олган Толибон томонидан эълон қилинган университетларда таълим олиш тақиқланишига қарши чиқди.

Эндиликда афғон қизлари учун мактаб расман 12 ёшда тугайди, ундан кейин фақат ўғил болалар мактабга бориши мумкин.

Қўшни Покистонда бир гуруҳ афғонистонлик талабалар бирдамлик митинги ўтказди.

"Таълимсиз ютуқ, натижа бўлмайди, илмсиз ҳеч бир халқ муваффақиятга эриша олмайди. Қизларни таълимдан четлаштириш - шармандали қарор. Дунёнинг қаерида қизларга ўқишга рухсат берилмаган?", деди митинг иштирокчиси Абдул Баки.

Афғон аёлларининг мисли кўрилмаган сайлов ҳуқуқларидан маҳрум бўлиши жамоат жойларида бошдан-оёқ ёпиқ кийим кийишдан бошланди. Кун сайин аёлларнинг иш топиши қийинлашмоқда. Бир неча кун олдин ислом фундаменталистлари барча нодавлат ташкилотларга ҳижоб ўраш қоидаларига риоя қилмагани сабабли аёл ходимларни ишга олишни тақиқлаган эди.

Европа Иттифоқи, Amnesty International, Халқаро Қутқарув қўмитаси ва бошқалар Толибон томонидан кўрилган янги чораларни қораламоқда.