Афғонистон мудофаа вазирининг уйига уюштирилган ҳужумда 4 киши ҳалок бўлди
- 04.08.2021 10:42
- 140
- Хориж
Афғонистон мудофаа вазири, генерал Бисмилла Хон Муҳаммадийнинг Кобулдаги уйига уюштирилган ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди, дея хабар бермоқда France-Presse агентлиги хавфсизлик органи манбасига таяниб.
Агентлик Ички ишлар вазирлиги вакили Мирваис Станекзай маълумотига таяниб, ҳужум қилганларнинг ҳаммаси йўқ қилинганлигини маълум қилди.
Аввалроқ Афғонистон пойтахтида кучли портлаш содир бўлган эди. Ҳодиса "яшил зона"да - ҳукумат ва элчихона бинолари жойлашган ҳудудда юз берди.
Камида 10 киши яраланган, 4 киши ҳалок бўлган. Расмийлар маълумотига кўра, ҳужум нишони мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси бўлган. Миналанган машина Бисмилла Хон Муҳаммадий қароргоҳида портлаган.
Воқеа «Толибон» мамлакат жануби ва ғарбий провинцияларида ҳужумни кучайтирган пайтда содир бўлди.