Афғонистон Президенти қароргоҳи ўққа тутилди: ИШИД жавобгарликни бўйнига олди

Кеча, 20 июль куни эрталаб Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ўтказилган диний маросимда давлат раҳбари қароргоҳига учта реактив снаряд отилди. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Бироқ, жароҳатланганлар бор. Ярадорлар нодавлат нотижорат ташкилоти касалхонасига етказилди.

"Қобулдаги тиббиёт марказимизда ушбу ракеталар зарбасини яққол ҳис қилдик, чунки саройдан атиги бир неча юз метр масофада жойлашганмиз. Бир неча дақиқа ўтгач, биринчи олти ярадор олиб келинди. Беморларнинг аҳволи оғир, операция қилишга тўғри келди ", дейди Афғонистондаги НПО Emergency ташкилоти вакили Марко Пунтин.

Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият АҚШ қўшинлари чиқиб кетиши фонида кескинлашди. Ҳозирда ушбу Жанубий Осиё давлатида ҳукумат кучлари ва мамлакат ҳудудининг 70 фоизигача ўз назоратига олган «Толибон» жангарилари ўртасида тўқнашув авж олмоқда.