Афина яқинидаги ёнғин 94 уйни вайрон қилди
Ёнғин Афина шимолидаги Варибоби қишлоғи яқинидаги бошланди, деди Греция фуқаролик муҳофазаси ва инқирозни бошқариш вазирининг ўринбосари Никос Хардалиас.
«Биринчи ҳисоб-китобга кўра, ёнғин майдони 12500 стремма (1250 гектар) ни ташкил қилган. Вилоятдаги 27 та корхонага жиддий зарар етган. 150 га яқин автомобиль бутунлай ёки қисман ёнган. Ёнғинни ўчиришда авиация иштирок этмоқда», деди вазир ўринбосари.
Ёнғин 3 август куни Афина шимолидаги Аҳарне тумани Варибоби аҳоли пункти яқинида бошланган. Шу яқин ўртада Татойнинг собиқ қироллик қароргоҳи жойлашган. Бир нечта аҳоли пунктлари аҳолиси эвакуация қилинди. Айни дамда Афинани тутун қамраб олган. Атрофга куюк ҳиди тарқалган.
Кеча Грецияда 40 йил ичида рекорд даражадаги иссиқ цельсий бўйича 47 даражага етди.