Афруза – шахмат тахтасининг ҳақиқий маликаси
- 31.01.2025 16:46
- 104
- Спорт
Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамовани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда чемпион қизнинг ота-онаси, устозлари ва у таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари иштирок этди. Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров чемпионнинг тиришқоқлиги ҳамда интилувчанлигини алоҳbда эътироф этиб, унинг ота-онаси ва устозларига миннатдорчилик билдирди.
Афруза ва ота-онасига Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида чемпион ҳаваскор шахматчилар ва шахматга қизиқувчи ёшлар билан шахмат ўйнади ва маҳорат дарси ўтди.
Теглар:
Шахмат
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият