Аҳолини рўйхатга олишда нималарга эътибор қаратиш лозим

2023 йилда республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади.

Рўйхатга олиш усулини танлаш режалаштиришнинг дастлабки босқичларида турли хил муқобил харажатлар, олинган маълумотларнинг сифати ва уларни амалда қўллаш имкониятларини синчковлик билан синаб кўриш асосида қарор қабул қилиниши керак. Ҳатто анъанавий равишда битта усул қўлланилганда ҳам аҳолини рўйхатга олиш ва ўзгарувчан техник эҳтиёжлар асосида унинг нисбий афзалликларни мунтазам равишда қайта баҳолашни амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Танлов эрта босқичда амалга оширилса, рўйхатга олиш бюджети, ташкилий тузилма, рўйхатга олишни тарғибот ишларини амалга ошириш режаси, кадрлар тайёрлаш дастури, рўйхатга олиш варақаси тузилиши ва маълум даражада тўпланиши мумкин бўлган маълумотлар айнан танланган усулга боғлиқ бўлади.

Маълумотларни тўплашни бир неча усулларидан фойдаланган ҳолда жамоатчилик томонидан қўлланиладиган усулларни қўллаб-қувватлашга ишонч ҳосил қилиш жуда муҳим. Чунки жалб қилинган рўйхатга олувчилар сони ва харажатлар шунга боғлиқ.

Рўйхатга олиш даврининг муддати ва давомийлиги ҳам жуда аҳамиятли. Асосий талаб белгиланган муддатларда аҳолини қамраб олиш ва тўпланган маълумотларнинг сифат жиҳатидан энг муваффақиятли рўйхатга олиш имкониятларини таъминлашдир. Бу бир қатор омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Аввало, ноқулай ёки экстремал об-ҳаво шароитлари туфайли аҳоли пунктларига бориш қийин бўлган ёки рўйхатга олиш қийин бўлган мавсумдан қочиш керак.

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати.