“Ака Шариф” Пайариқда

Пойтахтдан келган бир гуруҳ таниқли олим, адабиёт ва санъат намояндаларидан иборат тарғиботчилар иштирокида ўтказилаётган маънавият фестивали тадбирлари бугун Пайариқ туманида давом этди.

Оққўрғон маҳалласида ўтказилаётган байрам тадбири доирасида ташкил этилган учрашувда тарғибот гуруҳи аъзолари - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Сирожиддин Раупов, фалсафа фанлари доктори Мунира Қаҳҳорова ҳамда ''Шариф ва Маръуф" бадиий фильми қаҳрамони - "Aка Шариф'' роли билан элга танилган актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Ҳожиевлар қатнашди.
Улар Оққўрғон ва унга туташ Сорисув маҳалласида яшовчи оддий одамлар хонадонида бўлиб, уларни байрам билан қутлади.