Акция: “Сув - ҳаёт демакдир!”
- 12.07.2025 15:14
- 8
- Самарқанд

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик истироҳат боғи”да Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вилоят бўлими, “Самарқанд сув таъминоти” акциядорлик жамияти вилоят бўлими, “Юксалиш” ҳаракати вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида “Сув - ҳаёт демакдир!” акцияси ўтказилди.
Акцияда сувдан фойдаланиш ва уни тоза сақлашда кишиларнинг маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди, уларга 100 дан ортиқ турли хилдаги бадиий китоб ҳамда журналлар тарқатилди.
“Сув - ҳаёт демакдир!” акцияси нафақат Самарқанд шаҳрида, балки вилоятнинг 8 та ҳудудида ўтказилди. Бу тадбирларга 11 минг нафар кўнгилли фуқаро жалб қилинди.
Шунингдек, акция давомида 55 та хусусий корхона мониторингдан ўтказилди. Акция давомида аниқланган муаммоларни бартараф қилиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари давом эттириладиган бўлди.
Бахтиёр Мустанов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сабрни турмуш ўртоғимдан ўргандим
- Кеча, 17:07
- Мутолаа
Акция: “Сув - ҳаёт демакдир!”
- Кеча, 15:14
- Самарқанд
Ҳар куни ўртача 6 киши йўлда вафот этяпти
- Кеча, 14:46
- Долзарб
Ватани йўқ одам ҳеч кими йўқ одамдир
- Кеча, 14:32
- Мутолаа
Оила муҳити жамиятнинг кайфияти мезони
- 11/07, 19:39
- Жамият