Алимент пулини тўламаган отага 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2012 йил 15 июндаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ғ.Фармоновдан ундирувчи М.Фармонова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яшаш манзилида ва унинг шахсий эгалигида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Қарздордан алимент пуллари ундирувчига 2017 йилнинг июль ойига қадар тўлиқ ундириб берилган.

Бироқ, кейинчалик қарздор алимент пулларини тўламай қўйган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ғ.Фармонов бир неча маротаба расмий равишда огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан 9 миллион 194 минг сўм миқдоридаги алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Шу сабабли, қарздор Ғ.Фармоновга Қўшработ туман маъмурий судининг қарорига асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.